Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” жамоаси Тошкентда йиғин ўтказмоқда
the_title()

05.10.2019

Айни кунларда ФИФА кунлари муносабати билан Coca Cola суперлигаси ўйинларида танаффус юзага келган. Ушбу танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида “Қўқон-1912” жамоаси Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказади.

Кеча 4 сентябр куни Азиз Тўхтабоев шогирдлари Тошкент шаҳридаги машғулотларини бошлади. Машғулотларда Ўзбекистон олимпия ҳамда U 19 терма жамоларига таклиф қилинган Ойбек Рустамов ва Хожимат Эркиновлар иштирок этишмаяпти. Шунингдек тажрибали ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов кичик жароҳатини даволатаётганлиги боис машғулотларда иштирок этгани йўқ. Қолган барча футболчилар кечадан жамоа билан бирга машғулотларни бошлаб юборишган. Машғулотлар “Тўқимачи” стадионида олиб борилмоқда.
“Шунқорлар” навбатдаги расмий учрашувини 18 октябр куни ўз майдонларида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказишади. Бу ўйин суперлиганинг 22 туридан ўрин олган. 22 октябр куни эса Қўқонда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси меҳмон бўлади. “Шерлар” билан Ўзбекистон лига кубогининг ярим финал ўйинида майдонга тушамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО