“Спартак” ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов “Уфа”га қайтди.
Клублар 20 ёшли хавбекнинг 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган харид қилиш ҳуқуқига эга ижараси борасида келишувга эришишди.
Қайд этиш керакки, маълум бир шартлар эвазига харид қилиш ҳуқуқи мажбурий бўлиши мумкин.
Ўрунов ўтган мавсум олдидан “Спартак”га айнан “Уфа”да 1 миллион евро эвазига ўтган, сўнгра бир муддат Бошқирдистон жамоасида ижара асосида ҳам ўйнаган эди.