17.10.2022
Coca Cola суперлигасининг 22-турида ишлайдиган расмий шахслар номи эълон қилинди. Унга кўра Тошкентда бўлиб ўтадиган “Пахтакор” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувни Қаршилик Равшан Абдувоҳидов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлишди. Равшан Абдувоҳидов учун эртанги баҳс мазкур йилда суперлигадаги илк ўйин бўлади. Абдувоҳидов бу кунга қадар U21 жамоамизнинг сафарда АГМКга қарши ўйинида ишлаган. Эртанги баҳсда ВАР тизимидан фойдаланилмайди.
ПАХТАКОР — ҚЎҚОН-1912
Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 18 октябрь,соат 18:30
Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ойбек Калахўжаев, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов