18.10.2022
Бугун Ўзбекистон Coca Cola суперлигасида 22-тур ўйинлари давом эттирилди.
“Қўқон-1912” жамоаси Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси меҳмони бўлишди. “Шунқорлар” сўнгги марта суперлиганинг 8-турида, Тошкентда “Локомотив” устидан ғалаба қозонишган эди. Шундан бери ғалаба нималигини билмай келаётган Даврон Файзиев жамоаси мазкур ўйинга астойдил тайёргарлик кўришган эди. Бу учрашувда қўлга киритиладиган очколар ҳар икки жамоа учун ҳам жуда муҳим эди.
Учрашув мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланди. Пахтакорчилар дастлабки 20 дақиқа давомида дарвозамиз олдида кўплаб ҳужумларни ташкил қилишди, бироқ ўйинда ҳисобни очиш Қўқонлик футболчиларга насиб қилди. 29 дақиқада майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйган Ойбек Рустамов, Жавоҳир Сидиқовга чиройли узатмани амалга оширди. Юзага келган бўшлиқдан фойдаланиб олдинга интилган Жавоҳир тахминан 19-20 метрлардан рақиб дарвозасига кучли ва аниқ зарба йўллаб ўйиндаги ҳисобни чиройли голи билан очишга муваффақ бўлди.
Голдан кейин ҳам вакилларимиз яна голли вазиятларни яратишди, бироқ қарши ҳужумларнинг бирида Аббосбек Файзуллаев олисдан дарвозамизга кутилмаганда зарба йўллади. Дарвозабонимиз Исломжон Абдуллаев бу вазиятда тўпни қайтариб юборишга эришди, лекин қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Драган Черан бирга-бир вазиятда дарвозабонимизни доғда қолдирди. Орадан 4 дақиқа ўтиб яна ўша Черан катта саҳнага чиқди. Бу сафар Фаррух Сайфиев шеригини яхши пас билан таъминлади. Стадионга келган мухлислар 1-тайм Пахтакорнинг ғалабаси билан якунланаркан деб турган паллада, аниқроғи 45+2 дақиқада Қувондиқ Рўзиевдан тўпни қабул қилиб олган Ойбек Рустамов тахминан 25 метрлардан Санжар Қувватов дарвозасига супергол киритиб, жамоаларни танаффусга 2-2 ҳисоби билан чиқиб кетишларини таъминлади.
Ўйиннинг 2-бўлими эса тўлиғича мезбонларнинг ҳисобига ёзилди. “Пахтакор”чилар иккинчи бўлимда дарвозамизга яна учта гол киритишди. Учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Драган Черан иккита гол киритган бўлса , Чераннинг узатмасидан сўнг Сардор Собирхўжаев ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Черан бугун дарвозамизга киритган 4та голдан биттасини пенальтидан киритди. Шундай қилиб Драган Чераннинг “бенефиси”га айланган ўйинда, чемпионатимиз лидерларидан бирига мағлуб бўлдик.
“Пахтакор” дарвозасига киритган иккита супер голимиз ғалаба қозониш учун етарли бўлмади.
18 октябрь,соат 18:30. Тошкент. “Пахтакор” стадиони.
ПАХТАКОР — ҚЎҚОН-1912 5-2
Голлар: Драган Черан (35,39,50,77 пен),Сардор Собирхўжаев(59) – Жавоҳир Сидиқов (29), Ойбек Рустамов (45+2)
Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ойбек Калахўжаев, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов
“Қўқон-1912” таркиби:
21.Ислом Абдуллаев, 5.Славко Лукич, 10. Жавоҳир Сидиқов, 11.Шоҳназар Норбеков, 13.Сардор Азимов, 15. Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 70.Билолхон Тошмирзаев, 77.Мурод Холмуҳаммедов (с)
Заҳирада:
1.Музаффар Абдуллаев, 4.Илхом Ваҳобов, 6.Дилшод Раҳматуллаев, 8.Санъат Шихов, 9.Андрей Сидоров, 14.Авазхон Маматхўжаев, 20. Муроджон Комилов,22. Сардор Етовқўзиев, 27. Анвар Хожимирзаев.
“Пахтакор” таркиби:
35.Санжар Қувватов, 3.Хожиакбар Алижонов, 7.Одилжон Ҳамробеков,8.Азизбек Турғунбоев, 10. Драган Черан, 17.Достон Ҳамдамов, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фаррух Сайфиев, 42.Аббосбек Файзуллаев, 77. Достонбек Турсунов, 88.Шаҳзод Азмиддинов.
Заҳирада:
33. Элдорбек Суюнов, 5.Олександр Насонов, 6.Икромжон Алибоев, 13.Илья Мартинович, 28. Диёр Холматов, 32.Беҳрузбек Асқаров, 63.Муҳаммадали Ўринбоев.