Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Мавсум-2017 якунлари: Қайси ойда кўп очко олганмиз?

11.12.2017

2017 йил ҳам секин-аста ўз поёнига етиб бормоқда. Одатда бундай паллада якунига етаётган йил сарҳисоб қилинади.  Одатимизга кўра, бугун ҳам мавсум якунларига бағишланган навбатдаги мақоламизни тақдим этамиз. Бу сафарга маълумотларимиз ҳам сизларга манзур бўлади, деб умид қиламиз.

Энг кўп очко олинган ой

Март ойида старт олган Ўзбекистон чемпионати ноябрь ойида якунланганидан хабарингиз бор. Бу йилги мавсумда жамоамиз 41 очкони қўлга киритишди. Қайси ойда футболчиларимиз кўп очко олишгани мухлисларимиз учун қизиқ бўлса керак. “Қўқон-1912” жамоаси учун апрель ойи омадли бўлди. Баҳор фаслининг иккинчи ойида жамоамиз вакиллари ўтказилган тўртта ўйинда 10 очкони қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

DSC_3695 копия

Энг кам очко олинган ой

Футболчиларимиз ноябрь ойида энг кам очкони қўлга киритишди. Чемпионат финишидаги сўнгги тўртта баҳсда жамоамиз ўз ҳисобига атиги бир очко ёзиб қўйди, холос.

DSC_7181 копия

Мағлубиятсиз ойлар

Биринчи даврада “Қўқон-1912” жамоасининг мағлубиятсиз серияси 11 ўйинга тенг бўлди. 1-турда “Насаф”га ютқазиб қўйган футболчиларимиз, 13-турда “Бунёдкор”га мағлуб бўлишди. Апрель ва май ойларида Нўъмон Ҳасанов шогирдларини енгадиган жамоа топилмади.

photo_2017-05-27_05-52-13

 

Қўйида қайси ойда неча очко олганимиз ва нечта гол киритганимиз ҳақидаги маълумот билан танишинг:

Март – 7 очко,  5 та гол

Апрель – 10 очко, 9 та гол

Май – 6 очко,  5 та гол

Июнь – 4 очко, 4 та гол

Август – 6 очко, 5 та  гол

Сентябрь – 4 очко, 6 та гол

Октябрь  – 3 очко,  2 та гол

Ноябрь – 1 очко, 6 та гол

Жами: 41 очко, 42 та гол

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО