Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ҲОКИМ КУБОГИ-2019” КУНДАЛИГИ: СЎНГГИ КУН

10.02.2019

Ниҳоят, 12-кун давом этган ва мухлисларга ҳаяжонли дамларни тақдим этган “Вилоят ҳоким кубоги-2019” мусобақаси ҳам ўз поёнига етди. Кеча турнирда финал ўйини ўтказилди ҳамда мусобақанинг бу йилги ғолиби аниқланади. Кундалигимизнинг сўнгги  қисмида кечаги ҳал қилувчи ўйин ҳақида сўз юритамиз.

 

“Қўқон-1912” – “Вилоят ҳоким кубоги-2019” ғолиби!

Финал учрашувида “Қўқон-1912” ва “Нефтчи” жамоалари тўп суриши ойдинлашгач, мухлис ва мутахассислар ушбу учрашувнинг шиддатли тарзда ўтишини тахмин қилишган эди.

Негаки, бу жамоалар ўртасидаги ўйин ҳар доим шиддатли ва кескин курашлар остида ўтади. Кутилганидек, “Вилоят ҳоким кубоги-2019” финали ҳам шундай тарзда ўтди. Илк дақиқалардан жамоалар ҳужумкорликка зўр беришди.

Қўқонликлар ташаббусни ўз қўлларига олишга интилишса, “Нефтчи” футболчилари ҳам бежизга финалга қадар етиб келишмаганини исботлашга интилишарди. Шунинг учун бўлса керак майдоннинг ҳар бир қаричи учун қизғин кураш кечарди. Дастлабки, хавфли вазият “Нефтчи” дарвозаси олида юзага келди. Жарима тўпидан кейин Холмуҳаммедовдан тўпни қабул қилиб олган Маматхўжаевнинг кучли зарбасини “Нефтчи” посбони қайтаришга эришди. Таймнинг қолган дақиқалари ҳам “дерби”га хос шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Гоҳ у гоҳ бу жамоада тўп киритиш учун бир қатор вазиятлар юзага келди. Бироқ улардан фойдаланишга келганда жамоалар оқсашди. Биринчи бўлим нурсиз дуранг билан интиҳо топди.

Иккинчи бўлим қўқонликлар учун омадли бошланди. 48-дақиқада “Нефтчи” ҳимоячиси ва дарвозабони қўпол хатога йўл қўйишди. Бундай совғадан Тимур Усмонов унумли фойдаланиб рақиб дарвозасини ишғол этди.

Қолган дақиқаларда томонлар ҳарчанд ўринмасин, ягона гол учрашув тақдирини ҳал этди ва “Қўқон-1912” жамоаси  ўз тарихида иккинчи бор “Вилоят ҳоким кубоги-2019” ғолибига айланди. Қўқонликлар 2017 йилда ҳам ушбу совринни қўлга киритишганди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

Финал

“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 1:0 (0:0)

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Александр Буров, Бахтиёр Шавкатов, Олим Тўйчибоев.

Гол: Тимур Усмонов – 48

“Қўқон-1912”: 71. Боян Кнежевич, 7. Жамшид Ҳасанов, 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Шахбоз Эркинов, 79. Иқбол Маликжонов, 95. Тимур Усмонов.

Захира: 77. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 9. Носир Отақўзиев, 11. Тимур Ҳакимов,  41. Недо Туркович, 55. Суҳроб Неъматов,  78. Бехруз Садиллоев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Милош Николич.

“Нефтчи”: 12. Музаффар Абдуллаев, 3. Миржалол Неъматов, 4. Шодиёр Ҳожиматов, 5. Даврон Маматов, 6. Жамшид Қобулов, 9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 10. Хуршид Асқаралиев, 11. Идрис Бикмайкин, 18. Абдужамол Маназаров, 20. Диёр Ирматов, 44. Отабек Зокиров.

Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 7. Достон Абдураҳмонов, 8. Шаҳзод Усмонов, 15. Нодир Камолов, 22. Сирож Ҳамроев, 23. Алишер Абдувоҳидов, 25. Игорь Таран, 26. Азиз Мухторов, 32. Аббос Шодмонов.

 

Тақдирлаш маросими

Ўйин якунлангач, тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда финални бошқариб борган Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи, мусобақани ташкилий ишларида бошчилик қилган бир қатор ходимлар, “энг яхши мураббий”, “энг яхши ёш футболчи” ва “энг яхши махалла жамоаси” тақдирланди.  Ғолибларга совринларни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев топширди.

Шу тариқа, “Вилоят ҳоким кубоги-2019” ҳам тарих саҳифаларидан ўрин олди.

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО