Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Насаф” билан ўйин Қаршида бўлади
the_title()

15.05.2019

Жамоамизнинг Coca Cola Суперлиганинг 9-тур доирасидан ўрин олган “Насаф”га қарши бўлиб ўтадиган ўйини икки томоннинг келишувига кўра, Қарши шаҳрида ўтказиладиган бўлди.

Маълумки Қўқондаги “Марказий” стадионнинг чими янгиланиши боис стадионимизда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган эди. Айни пайтга келиб, “Марказий” стадионнинг майдони барчанинг ҳавасини келтирадиган даражага келди. Бироқ, мутахассислар яна бироз сабр қилишни тавсия этишди ва клубимиз раҳбарияти эса мутахассисларнинг фикрларини инобатга олишди. Ҳозир шошма-шошарлик билан ўйин ўтказиб, яна майдон борасидаги муаммоларга дуч келмаслик учун ҳам шундай қарорга келинди.
Айтганча, стадионнинг ёриткичлари ҳам таъмирланди ва замонавий кўринишга келтирилди. Қўшимча ёритгичлар ўрнатилиб , ПФЛ талаб қилаётган ёруғликни таъминлашга эришилди.
Шунинг учун янги таъмирдан чиқарилган стадионимизда мавсумнинг биринчи ўйинини июнь ойида ўтказадиган бўлдик. Стадионимиздаги дастлабки баҳсда мухлисларимиз “Марказий” стадионнинг янгича ва замонавий кўринишдаги қиёфасидан баҳараманд бўлишади.
Жамоамиз аъзолари “Бунёдкор” билан бўлган баҳсдан кейин Тошкентда навбатдаги учрашувга тайёргарликни давом эттиришмоқда. Барча Қаршидаги учрашвда мухлисларни хурсанд қилиш йўлида тинимсиз меҳнат қилмоқда. «Насаф» – «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги учрашув 18-май куни Қаршидаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтади.

photo_2019-05-15_04-47-32

photo_2019-05-15_04-47-13

photo_2019-05-15_04-47-20

photo_2019-05-15_04-47-24

photo_2019-05-15_04-47-28

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Пахтакор1747
2Локомотив1734
3Бунёдкор1730
4Насаф1727
5Сўғдиёна1727
6Навбаҳор1725
7Сурхон1722
8Металлург1720
9Динамо1719
10Қизилқум1717
11Андижон1716
12АГМК1716
13Қўқон-19121714
14Бухоро1712
U-21 биринчилиги
#КлубЎО
1Локомотив1738
2Пахтакор1731
3Насаф1730
4Бунёдкор1730
5АГМК1728
6Андижон1726
7Металлург1723
8Навбаҳор1723
9Сўғдиёна1723
10Бухоро1722
11Қизилқум1717
12Динамо1717
13Қўқон-19121714
14Сурхон179