Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“НАСАФ” – “ҚЎҚОН-1912”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

16.05.2019

Coca Cola Суперлигаси 9-тур доирасидан ўрин олган “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашуви 18 май куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 20 марта тўқнаш келишган. “Насаф” ўйинларнинг 13 тасида зафар қучган, 4 та баҳсда вакилларимиз қўли баланд келган. Учта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 38-21, “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Аждарлар” 42 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 15 тани ташкил этади.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:

01. 11. 2018. Насаф – Қўқон-1912 – 1:1

23. 07. 2018. Насаф – Қўқон-1912 – 1:0

06. 08. 2017. Насаф – Қўқон-1912            – 3:0

15. 04. 2016. Насаф – Қўқон-1912            – 1:0

02. 04. 2015. Насаф – Қўқон-1912 – 3:0

 

Ўтган йилги ўйинлар

Ушбу жамоалар ўтган мавсумда ўзаро тўртта баҳсда майдонга тушишган. Ўйинларнинг учтасида дуранг натижа қайд этилган. Битта учрашувда  Қаршиликлар ғалаба қозонишган.

Бошланиш вақтлари

photo_2019-05-16_10-40-27

“Насаф” – “Қўқон-1912” учрашуви, шанба куни Қарши шаҳридаги  “Марказий” ўйингоҳида соат 20:00 да старт олади. Эртага эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 9-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин 17 май «Геолог» стадионида соат 17:45да бошланади.  Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО