Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Нўъмон Ҳасанов истеьфога чиқди
the_title()

22.05.2019

Кеча “Қўқон-1912” футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз аризасига биноан истеъфога чиқди. Жамоани вақтинчалик Азиз Тўхтабоев бошқариб туради.
Нўъмон Ҳасанов 2016-йилнинг 2-даврасида жамоамизни жуда қийин вазиятда қабул қилиб олган эди. Тажрибали мураббий “Қўқон-1912” жамоасини қийин бўлган вазиятда , кучлилар сафида олиб қолишни уддасидан чиқди. Қолаверса Нўъмон Ҳасанов мураббийлик қилган даврда жуда кўплаб ютуқларга эришилди. Жумладан “Қўқон-1912” жамоаси 2017 ва 2019-йилларда Фарғона вилоят ҳокими кубоги ғолиби бўлди. Шунингдек 2017-йилда Қўқон футболи тарихидаги энг узоқ мағлубиятсиз серия такрорланди. Жамоа 2-турдан 13-тургача 11та ўйинда мағлубият нималигини билмади. “Қўқон-1912” жамоаси Тошкентда ватанимизни гранд жамоалари “Пахтакор” , “Локомотив” жамоаларидан очко тортиб олишга эришди. “Бунёдкор” жамоаси ўз майдонида мағлуб этилди.

photo_2019-05-02_19-32-37
Нўъмон Ҳасанов даврида “Қўқон-1912” футбол клубидан Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари таркибига 3 нафар футболчи таклиф қилинди ҳамда бу футболчилар Осиё миқёсидаги йирик ҳалқаро мусобақаларда ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишди. Нўъмон Ҳасанов мураббийлик фаолияти давомида ёш футболчиларни тарбиялашга ҳам жиддий эътибор қаратди. Жумладан Жавоҳир Сидиқов, Ойбек Рустамов каби футболчилар нафақат “Қўқон-1912” футбол клубининг балки Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларининг ҳам асосий футболчилари бўлиб етишишида бош мураббийнинг хизматлари катта бўлди. Нўъмон Ҳасанов жамоамизга бош мураббий бўлиб келган вақтда асосий мақсади Қўқонлик футбол мухлисларини стадионга қайтариш эканлигини таъкидлаган эди. Дарҳақиқат ўтган мавсумларда Қўқондаги “Марказий” стадиони мухлислар билан тўлиб тошди. “Қўқон-1912” жамоаси ўз мухлисларига жуда кўплаб қувончли ва ҳаяжонли дақиқаларни ҳадя қилди.
“Қўқон-1912” футбол клуби Нўъмонжон Нурматовичга жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради. Биз Нўъмон Ҳасановга мустаҳкам соғлик, келгуси фаолиятларида омад тилаймиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО