05.06.2019
Бугун юртимизда улуғ айёмлардан бири – Рамазон ҳайити байрамидир. Мустақил Ватанимиз учун бу йилги рамазон ҳар қачонгидан файзли, шукуҳли, баракотли бўлди. Бугунги гўзал ибодатларимиз, байрамларимизнинг шак-шубҳасиз, мамлакатимиздаги тинчлик-хотиржамлик билан дахлдордир.
Рамазон ҳайити биз мўмин-мусулмонларнинг энг гўзал байрамларимиздан биридир. Бу байрам кунида борган жойимизга фақат байрамона руҳиятни бағишлаб, яна бир улкан савобга дохил бўлишимиз даркор.
“Қўқон-1912” футбол клуби ҳам барча юртдошларимиз бугунги айём – Рамазон Ҳайити байрами билан самимий табриклайди. Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!