07.06.2019
Қўқонлик футбол ихлосмандлари учун унутилмас онларни тақдим этган “Қўқон-ўзбек футболининг ватани” шиори остидаги хотира турнири барчамизнинг ёдимизда кеча бўлиб ўтгандек бўлиб турибди.
Турнирнинг тақдирлаш маросими жуда ажойиб тарзда ўтган эди. Ўша куни тақдирланганлар орасида “Фахрийлар-1” жамоаси мураббийи Шарифжон ака Мадаминов ҳам бор эди. У кишига “Қўқон-1912” футбол клуби томонидан “Умра сафарига йўлланма” тақдим қилинган эди.
Кеча Шарифжон ака умра сафаридан қайтиб келдилар. “Қўқон-1912” футбол жамоаси вакиллари ҳожи акани зиёрат қилдилар. Шарифжон ҳожи ака жамоамиз футболчиларига омад , мухлисларимизга соғлик-саломатлик тилаб дуо қилдилар. Балки Шарифжон домланинг байтуллоҳдаги дуолари сўнгги ўйинда ғалаба қозонишимизга сабаб бўлгандир деган ўй-фикр ўтади қалбимиздан. Шарифжон ҳожи акага жамоамиз номидан узоқ умр , оилаларига хотиржамлик тилаймиз !