06.08.2019
Кеча Қўқондаги “Марказий” стадионига Фарғона вилоятининг футбол фахрийлари тўпланишди. Бундан мақсад 1979-йилда авиаҳалокат туфайли вафот этган “Пахтакор” жамоасини хотирлаш эди. Футбол фахрийлари ва кекса футбол мухлислари ўша машъум воқеада ҳалок бўлган “Пахтакор”чиларни эслаб суҳбат қуришди. Шундан сўнг майдонда “Қўқон-1912” ҳамда “Нефтчи” футбол жамоаларининг фахрий футболчилари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан олдин марҳумлар хотираси учун бир дақиқа сукут сақланди. Жуда қизиқарли бўлиб ўтган футбол учрашувида кўплаб таниқли футболчилар майдонда тўп суришди. Ўйиннинг биринчи бўлимида Қўқонлик Илҳомжон Сатторовнинг киритган голи ягоналигича қолди. Иккинчи бўлимда хар икки жамоалар таркибларида бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Бу ўзгаришлардан сўнг янада кучайган Қўқонликлар “Нефтчи” дарвозасига яна иккита тўп киритишди. Ҳар иккала голни ҳам Жамшид Матисаев рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Шундай қилиб учрашув 3-0 ҳисобидаги “Қўқон-1912” фахрийларининг ғалабаси билан ниҳоясига етди.
“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган ўртоқлик ўйини.
“Қўқон-1912”(фахрийлар) – “Нефтчи”(фахрийлар) 3-0
Голлар: Илҳомжон Сатторов, Жамшид Матисаев (2та)
“Қўқон-1912”(фахрийлари): Фарҳод Мўсажонов, Лазиз Хўжаев, Маъмур Мансуров, Акмал Ортиқов,Жамшид Матисаев , Алишер Отажонов, Муҳаммад Иноғомов, Илҳомжон Сатторов, Шуҳрат Солиев,Саиджон Шокиров, Вохиджон Умаралиев.
Заҳирада: Одил Исмоилов, Шерзод Фозилов, Шавкат Жўрабоев, Воҳид Тошпўлатов, Баҳодир Абдуллаев, Раҳмон Мирзаолимов, Ҳайитбой Ирисбеков, Аҳрор Ниёзов
“Нефтчи”(фахрийлари): Хислат Чилматов, Олег Ходжаев, Шерзод Эгамбердиев, Акмал Усмонов, Рустам Хамидов, Ғайрат Раимжонов,Ойбек Мадумаров, Рустам Дўрмонов, Фарҳод Раҳмонов, Камол Жўнашев
Заҳирада: Тимур Холиқов, Собир Мамазулунов,Азиз Толипов,Дилшод Раимжонов, Ёдгор Акбаров, Илҳом Тўхтахўжаев, Баҳром Ҳайдаров, Зоҳид Ғофуров, Дилшоджон Холматов