Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ҚЎҚОН-1912” – “НАСАФ”: БУГУНГИ УЧРАШУВ ОЛДИДАН
the_title()

14.08.2019

Ўзбекистон Лига кубоги чорак финалидан ўрин олган  “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви бугун Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 21 марта тўқнаш келишган.

“Насаф” ўйинларнинг 14 тасида зафар қучган, 4 та баҳсда вакилларимиз қўли баланд келган. Учта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 40-21, “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Аждардар” 45 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 15 тани ташкил этади.

 

Қўқонда ўтказган сўнгги беш учрашув

13.09.2018. Қўқон-1912 – Насаф – 1:1

21.04.2018. Қўқон-1912 – Насаф – 0:0

04.03.2017. Қўқон-1912 – Насаф – 1:2

26.08.2016. Қўқон-1912 – Насаф – 1:2

16.08.2015. Қўқон-1912 – Насаф – 1:3

 

Ҳакамлар

Ўзбекистон Лига кубоги

Чорак финал

«ҚЎҚОН-1912» – «НАСАФ»

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров

Назоратчи: Арслон Хотамов

Комиссар: Шерзод Ражабов

 

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” – “Насаф”  учрашуви, бугун Қўқондаги  “Марказий”  стадионда соат 17:00да бошланади.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО