Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЛИГА КУБОГИДАГИ ЮРИШИМИЗ ДАВОМ ЭТАДИ
the_title()

14.08.2019

Ушбу мусобақада мувафаққиятли иштирок этаётган футболчиларимиз ўйинни шиддатли тарзда бошлашди. Илк дақиқалардан вакилларимиз ҳужумга зўр беришди. 25-дақиқада Зафар Тўраевнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

27-дақиқада Жасур Ҳасанов қулай вазиятда турган шерикларига тўпни оширгандан кўра , ўзи зарба беришни маъқул топди. Зарба унча кучли чиқмади.

30-дақиқада Жасур Ҳасанов чап қанотдан ажойиб узатмани амалга оширган эди. Рақиб посбони яхши ўйнаб тўпни эгаллаб олди

Биринчи бўлим якунида Ҳайдаров-Тўраев комбинацияси чиройли бошланган эди. Якунда бир-бирларини бироз тушунмай қолишди. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби вакилларимизнинг ҳужумлари билан бошланди. 54-дақиқада Жасур Ҳасановнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Эркинов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа бир қатор вазиятларни вужудга келтирганларига қарамай, ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилди ва жамоамиз Лига кубоги ярим финалига йўлланма олди.

 

Лига Кубоги

Чорак финал

“Қўқон-1912” – “Насаф” – 1:0 (0:0)

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Олим Тўйчибоев.

Назоратчи: Арслон Ҳотамов.

Комиссар: Шерзод Ражабов.

Гол: Шаҳбоз Эркинов (54).

“Қўқон-1912”:  33. Музаффар Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Зафар Тўраев, 11. Тимур Ҳакимов, 15. Ойбек Рустамов, 16. Жасур Ҳасанов, 17. Жаҳонгир Аҳмадов, 21. Тимур Усмонов, 27. Жасур Ёқубов, 72. Алишер Саматов, 91. Отабек Ҳайдаров.

Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 19. Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 14. Аваз Маматхўжаев, 22. Шаҳбоз Эркинов, 65. Марко Милич, 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.

“Насаф”: 21. Машҳур Муҳаммаджонов, 2. Сардор Садиллаев, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 10. Бобур Абдухолиқов, 15. Жўрабек Маннонов, 17. Дониёр Нарзуллаев, 22. Акмал Мозговой, 27. Ислом Рашидхонов, 28. Хуршид Мухторов, 30. Худоёрхон Сагдуллаев.

Захира: 35. Абдувоҳид Неъматов, 14. Шароф Муҳитдинов, 20. Ислом Кенжабоев, 34. Шерзод Насруллаев, 92. Умарбек Эшмуродов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО