Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЁШЛАРИМИЗ ДУРАНГ ЎЙНАШДИ

16.08.2019

Ҳар икки жамоа вакиллари дастлабки дақиқалардан ҳужумкорликка зўр беришди. 25-дақиқада Аброр Усмонов жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. 36-дақиқада рақиб дарвозаси томон пенальти белгиланди. Пенальтини эса Дониёр Тўлашев аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларда жамоалар ҳарчанд ўринишмасин, танаффусга қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. 48-дақиқада рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди. Вакилларимиз қулай имкониятдан фойдалана олишмади. 60-дақиқада Иброҳим Мухторовнинг жаримадн тепган тўпини меҳмонлар посбони қийинчилик билан бартараф этди. 76-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Қанотдан оширилган тўпни Беҳруз Қулматов дарвозамизга аниқ йўллади.

Қолган дақиқаларда футболчиларимиз катта куч билан ҳужумга ўтишганиг қарамай, рақиб дарвозасини ишғол эта олишмади. Шу тариқа, ўйин дуранг натижа билан якунига етди.

 

U-21 Биринчилиги

17-тур

“Қўқон-1912” – “Сурхон” – 1:1 (1:0)

Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Шохрух Аъзамов, Азизбек Исақов, Аҳрор Раҳматов.

Назоратчи: Рашид Айтеков.

Комиссар: Эркин Бахтиёров.

Голлар: Дониёр Тўлашев (36 пен). – Беҳруз Қулматов (76).

“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 3. Аюбхон Абдураҳимов, 26. Абдуллох Миркомилов, 28. Рамз Исақов. 31. Иброҳим Мухторов , 38. Шахзоджон Маъмуржонов, 39. Бекзод Каримов, 41. Аброр Усмонов, 42. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 47. Дониёр Тўлашев, 98. Иброҳим Аҳмаджонов.

Захира: 92. Расул Абдумўминов, 6. Иброҳим Усмонов, 32. Шукур Мўминов , 43. Абдухолиқ Зияев, 45. Асадбек Комилов, 88. Рустем Асанов, 96. Абдулла Юнусов.

“Сурхон”: 12. Азамат Аҳмедов, 18. Миржалол Аннаматов, 27. Бекали Кўчкинов, 31. Амал Исматов, 51. Беҳруз Қулматов, 66. Бехруз Шайдулов, 78. Нурмуҳаммад Номозов, 79. Шохрух Жўрабоев, 84. Шоҳрухбек Йўлдошев, 92. Отабек Мустафоқулов, 93. Улуғбек Маманоров.

Захира: 16. Жўрабек Рўзиев, 36. Сардор Арабов, 48. Азизбек Раҳматуллаев, 58. Яҳё Темиров.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО