17.08.2019
Coca Cola суперлига 17-тур доирасидаги «Қўқон-1912» – «Сурхон» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Сурхон” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Владимир Андреев иштирок этди.
- Ўйин биз учун дуранг билан тугаши мумкин эди. Аммо жарима зарбасидан кейин киритилган гол мезбонларга ғалаба келтирди. Қолган дақиқаларда ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор имкониятларга эга бўлдик. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Мезбонлар ҳам яхши ўйнашди. Абдул Азиз Юсуповдан ҳар доим ҳужумчи сифатида фойдаланардик. Ҳар бир командада ротация бўлиб туради. Биз легионер ҳужумчига имкон бериб кўрдик.
Легионерлардан кўп нарса кутяпмиз. Ҳозир хулоса чиқаришга эрта. Бразилиялик футболчининг имкониятларни кўришга муваффақ бўлдик. Биринчи бўлимдаги ўзгариш бизга самара келтирди.