Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЧЕМПИОНГА ЮТҚАЗДИК
the_title()

20.11.2020

Бир неча дақиқа олдин Тошкентдаги “Пахтакор” ўйингоҳида Coca Cola суперлигасининг 23-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйини бўлиб ўтди.

6-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди. Достон Ҳамдамов дарвозамизни ишғол этди. Футболчиларимиз тўпни узатишда хатога йўл қўйгач, тўпни эгаллаб олган Достон бир ҳимоячини чалғитиб, дарвозанинг пастки чап бурчагига аниқ зарба йўллади. 22-дақиқада вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Аммо Сардор Азимов жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбасига аниқлик етишмади. 33-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг кучли зарбаси рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни юзага келтирди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз шиддатли тарзда бошлашди. 51-дақиқада ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди. Хавфли ҳужумидан кейин Суюнов маҳорат кўрсатиб, Рўзиевнинг уринишини бартараф этди. Футболчимиз бирга-бир вазиятни кўкка совурди. 55-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасановнинг кучли зарбасини рақиб посбони катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. 59-дақиқада Холмуҳаммедов жаримадан тўғри дарвозани нишонга олди, бироқ Суюнов ўз ўрнида. 72-Мезбонлар иккинчи бўлимдаги энг хавфли ҳужумларни ташкил этишди. Чераннинг зарбасини Ботирали Эргашев ушлаб олишга эришди. 81-дақиқада рақибларимиз иккинчи голни киритишди. Драган Черан гол муаллифи бўлди. 85-дақиқада футболчиларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Мурод Холмуҳаммедов пенальтини голга айтантирди. Қолган дақиқаларда футболчиларимиз ҳарчанд ўринишмасин, ҳисобни тенглаштира олишмади. Шу тариқа, чемпион майдонида мағлубиятга учрадик.

Coca Cola Суперлигаси
23-тур
ПАХТАКОР – ҚЎҚОН-1912 – 2:1 (1:0)
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.
Голлар: Достон Ҳамдамов (6), Драган Черан (81). – Мурод Холмуҳаммедов (85 пен).
“Пахтакор”: 25. Элдор Суюнов, 34. Фаррух Сайфиев, 5. Анзур Исмоилов, 15. Егор Кримец (23. Шерзод Аъзамов – 41), 4. Акрамжон Комилов, 21. Аброр Исмоилов, 27. Сардор Собирхўжаев (7. Садриддин Абдуллаев – 68), 17. Достонбек Ҳамдамов (28. Диёр Холматов – 85), 10. Драган Черан, 8. Асадбек Собиржонов (18. Хожимат Эркинов – 68), 11. Игор Сергеев (76. Улуғбек Ҳошимов – 85).
Захира: 35. Санжар Қувватов, 30. Сиадазамат Мирсаидов, 36. Беҳзод Шамсиев, 75. Руслан Розиев.

“Қўқон-1912”: 1. Ботирали Эргашев, 3. Бобур Акбаров, 10. Қувондиқ Рўзиев (17. Музаффар Музаффаров -71), 13. Сардор Азимов (99. Бек Абдуллаев – 87), 15. Ойбек Рустамов, 20. Иқбол Маликжонов (91. Якуба Бамба – 71), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков (4. Собит Синдаров – 87), 33. Иван Йосович, 69. Филип Райевац (19. Ҳамидилло Абдухамидов – 83), 70. Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 96. Ислом Абдуллаев, 5. Жасур Ёқубов, 39. Сардор Етовқўзиев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО