Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз устозлар!
the_title()

01.10.2016

Ўқитувчи, мураббий, устоз. Оддийгина бу сўзлар замирида шунчалик катта маъно ва мазмун борки, уни таърифлашга баъзан сўз ҳам ожизлик қилади. Зеро, ҳар қайси инсон ўқитувчининг қўлида савод чиқаради, мураббий ва устоздан таълим олади, тарбия топади. Бугун биз бирон касбни эгаллаб, Ватан ва эл корига яраётган эканмиз, аввало, улардан миннатдор бўлишимиз табиий, албатта.

Мамлакатимизда ҳар йили 1 октябрь – ана шундай мўътабар касб эгалари бўлган Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Юртимизда истиқлол йилларида ўқитувчи ва мураббийлик касби том маънода қадр ва эъзоз топди. Бу ҳақда гап борар экан, ўтган йиллар давомида шаҳар ва қишлоқларимизда замонавий талаблар асосида бунёд этилган мактаб, лицей ва касб-ҳунар коллежларини, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, илғор педагогик ва ахборот технологиялари, ўқув-машғулот ва лаборатория хоналарини ташкил этиш, дарслик ва қўлланмаларнинг янги авлодини яратиш, малакали кадрларни тайёрлаш йўлида амалга оширилган кенг кўламли ишларни айтиб ўтиш ўринли бўлади.

Энг муҳими бундай замонавий билим масканларида жонкуярлик ва фидойилик кўрсатаётган ўқитувчи ва мураббийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш бўйича ўзига хос янги тизим жорий этилди. Бу бежиз эмас. Чунки уларнинг меҳнати ана шундай юксак эътибор ва эъзозга муносибдир.

“Қўқон-1912” футбол клуби 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан барча ўқитувчи ва мураббийларни самимий табриклайди.

Байрамингиз қутлуғ бўлсин! Сизга яна бир бор таъзим қиламиз, азиз устозлар!

Суперлига
#КлубЎО
1Локомотив1224
2Пахтакор1221
3Навбаҳор1221
4Бунёдкор1217
5Металлург1210
6Бухоро127
#КлубЎО
1Қизилқум1223
2АГМК1219
3Насаф1217
4Қўқон-19121214
5Нефтчи1213
6Сўғдиёна1210
Ёшлар лигаси
#КлубЎО
1Пахтакор2459
2Қизилқум2443
3Бунёдкор2440
4Бухоро2440
5Металлург2434
6Локомотив2430
7Насаф2430
8Нефтчи2429
9АГМК2427
10Қўқон-19122427
11Навбаҳор2427
12Сўғдиёна2417