Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Умид Аҳмаджонов ва Осиё чемпионлари Қибрай туманидаги Академик лицейга боришди

21.02.2018

Бугун 21 февраль куни МОҚ президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қибрай тумани Байтқўрғон қишлоғидаги Ички ишлар вазирлигининг 2-сонли Тошкент Академик лицейига ташриф буюрди.

Умид Аҳмаджонов бу ўқув даргоҳидаги спортчиларни тайёрлаш бўйича шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, ташриф давомида лицейда таҳсил олаётган бир қанча спортчилар – эркин кураш бўйича туман миқёсидаги, Республика миқёсидаги чемпионлар билан  ҳам учрашиб, суҳбатлашилди. Лицейда ёш чемпионларни тайёрлаш учун қандай шароитлар зарурлиги, нималарга аҳамият қаратиш кераклиги ҳақида лицей маъмурияти билан фикр алмашилди.


Шундан сўнг, Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида муваффақият қозонган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва футболчилар – Забиҳулло Ўринбоев, Жавоҳир Сидиқов, Аббос Отахонов, Сухроб Нуруллаев лицей ўқувчилари билан учрашиб, Осиё чемпионати таассуротлари билан ўртоқлашишди. Шунингдек, ўқувчилар уларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, жавоблар олишди. Чемпионлар билан бирга эсдалик учун суратга тушишди.

Суперлига
#КлубЎО
1Пахтакор1329
2Навбаҳор1427
3Бунёдкор1325
4Бухоро1324
5Локомотив1319
6Металлург1319
7Насаф1317
8Қизилқум1416
9Қўқон-19121415
10АГМК1313
11Сўғдиёна1412
12Нефтчи135
Ёшлар лигаси
#КлубЎО
1Пахтакор1429
2Қизилқум1427
3Бунёдкор1426
4Бухоро1426
5Нефтчи1422
6Насаф1421
7Навбаҳор1421
8Металлург1418
9Локомотив1413
10Қўқон-19121411
11АГМК1410
12Сўғдиёна146