Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Бердиев ва Арвеладзе МТЖ билан Марокашга бора олишмайди

20.03.2018

Хабарингиз бор, шу йилнинг 23 ва 27 март кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда ЖЧ-2018 иштирокчилари Сенегал ва Марокаш миллий терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Кеча, 19 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказди. Аввалроқ хабар қилинганидек,  миллий терма жамоани сафардаги ўртоқлик ўйинларида мураббийлар кенгаши бошқариб боради. Миржалол Қосимов, Рўзиқул Бердиев, Шота Арвеладзе каби мутахассислар терма жамоани шакллантириш, таркибга футболчиларни жалб қилиш ва машғулотлар олиб боришда ўз маслаҳатларини бериб ўтишди.

Аммо Шота Арвеладзе ва Рўзиқул Бердиев миллий терма жамоа билан Марокашга боришмайди. Арвеладзе ФИФА кунларидан фойдаланиб оилавий масала бўйича Грузияга йўл оладиган бўлди. Рўзиқул Бердиев эса “Насаф” клуби билан ОЧЛнинг навбатдаги ўйинига тайёргарлик кўриш учун Ўзбекистонда қоладиган бўлди.

Бугун, 20 март куни тонгда соат 09:15 да миллий терма жамоа аъзолари Истамбулга учишади. У ерда бир кун машғулот олиб бориб, кейин Марокашга йўл олишади.

Манба: www.the-uff.com
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО