Футбол Узбекистана
Мировой футбол
Ферганский футбол
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ОЧЛ. «Пахтакор» илк ғалабани қўлга киритди

16.03.2016

«Пахтакор» Осиё чемпионлар лигасида дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони 3-тур доирасида ўз майдонида Эроннинг «Тракторсозий» жамоасини қабул қилди ва рақибни мағлуб этди.

Табризликлар Тошкентга ғалаба мақсадида келганликларини намойиш қилиб, ўйин бошидан олдинга ташланишди. Баҳс бошида «Тракторсозий» ҳужумчиси Сайид Оғаий яқин масофадан аниқ зарба бера олганида, «Пахтакор» қийин бўлиши тайин эди. Учрашув шундоқ ҳам осон кечгани йўқ.

Эронликлар жисмоний кучга асосланган ҳолда ўз ўйинларини ташкил қилишди. Улар «Пахтакор» футболчиларига нисбатан прессинг ва босим уюштиришди. Бу ҳолат вакилларимиз муаммолар яратди. Шунга қарамай, Нўъмон Ҳасанов шогирдлари баҳсдан баҳсга ўз ўйинларини шакллантириб боришаётганига кўзга ташланди. Улар комбинациялар орқали рақиб босимидан чиқиб кетишга уринишди.

Аввалги ўйинлардан фарқли равишда «Пахтакор» учрашувда юзага келган кам сонли вазиятларнинг бирини голга айлантиришди. Майдон марказидан Искандаров жарима тўпини олдинга чизиққа етказди. Тўп Азим Аҳмедовнинг оёғида Сергеевга келиб тушди ва Игорь 16 метрдан чап оёқдан зарба берди, дарвозани ишғол қилди. Тўп нақ «тўққизлик»га бориб тушди.

Иккинчи бўлимда «Тракторсозий» босимни янада оширди. Тошкентликлар фақат ҳимояланишга мажбур бўлишди. Чап қанотда белгиланган жаримадан йўлланган зарбадан сўнг Рибкин тўпни ўтказиб юборишига сал қолди. Никита дастлаб тўпни қайтарди ва ўзи ётиб қолди. Унинг бахтига сакраётган тўп унинг қўлига келиб тушди. Ваҳоланки, унинг ёнидан 3 нафар эронлик футболчи бор эди. Катта куч сарфлаб бўлса-да «Пахтакор» ҳисобни ушлаб қолишди.

Ушбу ғалабадан кейин «Пахтакор» ўз очколарини 4тага етказди ва шунча очко тўплаб турган «Ал-Ҳилол»га етиб олди. «Тракторсозий» ҳисобидаги очколар сони олтиталигича қолди.

ОЧЛ, «С» ГУРУҲИ, 3-тур
«ПАХТАКОР» — «ТРАКТОРСОЗИЙ» 1:0 (1:0)
Гол: Игорь Сергеев (41)
“Пахтакор”: 1.Никита Рибкин, 4.Аднан Ораховац, 5.Акбар Исматулланв, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Шерзодбек Каримов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Жамшид Искандеров, 11.Игорь Сергеев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 21.Камолиддин Тожиев, 28.Владимир Козак
Захира: 12.Темур Жўраев, 6.Аббосжон Отахонов, 14.Жамшид Болтабоев, 19.Суҳроб Бердиев, 28.Станислав Андреев, 32.Жасурбек Яхшибоев, 35.Ойбек Қиличев
«Тракторсозий»: 1.Муҳаммадризо Ахборий, 2.Муҳаммад Иранпуриан, 3.Шожаий Халилзода, 4.Холид Шофеий, 5.Карлос Кардосо, 6.Сино Ашурий, 10.Соруш Рафеий, 11.Бахтиёр Раҳмоний, 24.Фарзод Ҳотамий, 66.Меҳди Кианий, Сайид Оғаий
Захира: 44.Фарзин Карусиан, 8.Шаҳин Сағебий, 15.Айюб Калантарий, 27.Алойс Нонг, 40.Али Ҳамудий, 88.Фардин Абедини, 90.Меҳди Шарифий
Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Жанубий Корея)
Манба: stadion.uz

Высшая лига
#КлубСО
1Локомотив1332
2Қўқон-19121426
3Насаф1323
4Олмалиқ1423
5Пахтакор1421
6Бухоро1420
7Машъал1419
8Навбаҳор1419
9Динамо1418
10Қизилқум1417
11Металлург1317
12Сўғдиёна1417
13Бунёдкор1315
14Шўртан1415
15Нефтчи1411
16Обод149
Молодёжная лига
#КлубСО
1Шўртан1428
2Пахтакор1427
3Қўқон-19121427
4Бунёдкор1325
5Машъал1424
6Бухоро1423
7Нефтчи1420
8Олмалиқ1420
9Локомотив1319
10Металлург1318
11Қизилқум1416
12Сўғдиёна1415
13Насаф1314
14Обод1411
15Динамо1410
16Навбаҳор1410