Ули Штилике: “Осиё ҳамда Европа ўртасидаги тафовутни йўққа чиқара оламиз”

02.06.2016

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 3-саралаш босқичидаги рақиби – Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Ули Штилике Espn.com мухбирига берган интервьюсида терма жамоа режалари ҳақида сўзлаб берди.
ЖЧ-2018 саралаш баҳсларига тайёргарликни июнь ойида Испания ҳамда Чехияга қарши ўртоқлик ўйинлари билан бошлайдиган Жанубий Корея терма жамоаси сўнгги ўйинларда ажойиб статистик кўрсаткичларни қайд этган. Ўтган йили Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубоги баҳсларидан сўнг Ули Штилике жамоаси жами 15та ўйин ўтказди ва улардан 12тасида ғалаба қозониб, 3та ўйинда дуранг ўйнаган. Мазкур ўйинларда кореяликлар жами 44 та гол уриб, ўз дарвозаларидан атиги 2та гол ўтказиб юборишган.
Жанубий Корея миллий терма жамоаси мазкур серияни ЖЧ-2018 саралаш турнирида ҳам давом эттиришни мақсад қилган. Ули Штилике бош мураббийлигидаги терма жамоа 1 июнь куни Австрияда Испания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Таъкидлаш жоиз, кореяликлар Европа жамоаларига қарши сўнгги бор бундан икки йил олдин ўйнаган эдилар. Жанубий Корея терма жамоаси учун омадсиз якунланган Бразилиядаги Жаҳон чемпионатида Бельгия кореяликларни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Маълумот учун, Жанубий Корея терма жамоаси 1 июнь куни Испания, 5 июнь куни эса Чехия терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Мазкур ўйинлар терма жамоа учун ЖЧ-2018 саралаш ўйинлари олдидан дастлабки тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Айни дамда Испанияда яшайдиган ва махаллий ОАВга кўплаб интервьюларни испан тилида берадиган Ули Штиликенинг айтишича, Испанияга қарши ўйин терма жамоа учун навбатдаги муҳим ўйинлар олдидан катта синов вазифасини ўтайди. “Албатта, натижа муҳим эмас, асосийси ўйин фалсафамизни ҳамда кореяликларга ҳос менталитетимизни йўқотмаслик. Аммо, аниқ айта оламанки, Испания ҳамда Чехияга қарши ўйинларда биз шунчаки рақиб учун спарринг-рақиб вазифасини бажариб бермаймиз”.
“Биз ўрин олган гуруҳ, иккинчсига қараганда кучлироқ деб ўйлайман. Эрон, Қатар, Ўзбекистон, Хитой ҳамда Сурияга қарши ўйинлар осон бўлмайди. Бу терма жамоалар ҳам, Осиёнинг энг етакчилари қаторида ва биз биргаликда Осиё ҳамда Европа футболи ўртасидаги кўприкни йўққа чиқара оламиз. Биз навбатдаги ўйинларга тайёргарликни юқори савияда олиб боришни ва гуруҳда дастлабки икки ўриндан бирини эгаллашни мақсад қилганмиз”, — дейди Штилике.
Таъкидлаш лозим, Жанубий Корея миллий терма жамоси ўзагини белгилаб берадиган кўплаб ўйинчилар айни дамда Европада тўп суришади. Аммо, мураббийлар штаби уларнинг барчаси ҳам ўз клубларида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан ҳавотирда. Айнан шунинг учун ҳам, Жанубий Корея терма жамоасининг сўнгги ўйинларига Англия ва Германияда тўп сураётган бир қатор футболчилар жалб этилмаган. Терма жамоа бош мураббийи худди шу сабаб туфайли Ли Чун Йон («Кристал Пэлас»), Ким Жин Су («Хоффенхайм») ҳамда Пак Жу Хо («Боруссия Дортмунд»)ни Жанубий Кореянинг сўнгги ўйинларига таклиф этмаган эди.
Албатта, германиялик мураббийнинг бу сиёсатини кўп танқид қилишди. Аммо, мураббий барча ўйинларга терма жамоани энг кучли ҳолатида тайёрлашга қарор қилганини ва муҳим ўйинларда терма жамоа шаънини ҳимоя қилаётган футболчилар оптимал формада бўлишлари кераклигини таъкидлаган.
Айни дамда, Ки Сун Йон («Суонси») ҳамда Сон Хен Мин («Тоттенҳэм») каби футболчилар ажойиб мавсумни ўтказишди ва терма жамоага катта фойда олиб келишлари мумкин.
Испания терма жамоасига қарши ўйин олдидан Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи терма жамоа футболчилари яхши кайфиятда эканлигини айтди. Испания ҳамда Чехия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинлари эса, Жанубий Корея терма жамоаси учун ЖЧ-2018 саралаш ўйинларига тайёргарлик босқичи вазифасини бошлаб беради.

Манба : the-uff.com

Высшая лига
#КлубСО
1Локомотив2967
2Насаф2962
3Пахтакор2956
4Бунёдкор2952
5Навбаҳор2943
6Бухоро2943
7Машъал2941
8Олмалиқ2941
9Қўқон-19122941
10Металлург2937
11Қизилқум2936
12Динамо2932
13Сўғдиёна2931
14Нефтчи2927
15Шўртан2926
16Обод299
Молодёжная лига
#КлубСО
1Пахтакор2957
2Бунёдкор2957
3Қўқон-19122953
4Бухоро2950
5Шўртан2948
6Насаф2943
7Олмалиқ2942
8Машъал2942
9Металлург2942
10Қизилқум2939
11Нефтчи2938
12Локомотив2937
13Навбаҳор2934
14Сўғдиёна2926
15Динамо2923
16Обод2915