Футбол Узбекистана
Мировой футбол
Ферганский футбол
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Евро-2016. Польша пенальтилар серияси орқали чорак финалга чиқди

26.06.2016

Евро-2016. Польша пенальтилар серияси орқали чорак финалга чиқди Баҳо: + | —

ЕВРОПА / Европа чемпионати / Плей-офф финаллари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар

Европа чемпионатида дастлабки плей-офф учрашуви анча қизиқарли ўтди. Швейцария ва Польша терма жамоалари ўртасидаги ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди.

Польша учрашувни анча фаол бошлади. Швейцариялик ҳимоячи Миликнинг босими остида тўпни дарвозабонга етказди, аммо ушбу тўп учун Левандовски ҳам югурди. Зоммер бир амаллаб тўпни қайтарди. Шундоққина жарима майдончаси чизиғи устида Милик бўш дарвозага аниқ зарба бера олмади. Тўп юқоридан ўтиб кетди.

Умуман олганда, польшаликлар биринчи бўлимни нисбатан яхшироқ ўтказди ва ҳақли равишда ҳисобни очди. Гросицки чап қанотда 2-3 ҳимоячининг орасидан ўтиб кетди ва нариги томонда очиқ турган жамоадошини тўп билан таъминлади. Блашчиковскининг зарбасидан кейин тўп Зоммернинг оёқлари орасидан ўтиб, тўрга бориб тушди.

Иккинчи бўлимнинг бошида яна польяклар кўпроқ хавфли вазият яратишди. Аммо Швейцария аста-секин ташаббусни қўлга олиб, босим уюштира бошлади. Польша посбони Фабиански иккита ўта хавфли зарбани қайтарди. Родригеснинг жаримадан йўллаган кучли ва ўта аниқ зарбасини дарвозабон «тўққизлик»дан қайтарган бўлса, Сеферовичнинг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси тўсинга тегиб қайтди.

Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида Жердан Шакири фантастик гол муаллифига айланди. У жарима майдончаси ташқарисидан акробатик услубда зарба берди ва тўп устунга тегиб, тўрга бориб тушди.

Қўшимча бўлимларда швейцарияликлар устунликка эга бўлишди. Дарвозабон Лукаш Фабиански рақиб ҳужумчиси Дердийок томонидан яқин масофадан бош билан берилган зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Пенальтилар сериясида омад Польшага кулиб боқди. Футболчиларнинг барчаси зарбани аниқ беришди, аммо швейцариялик Жака 11 метрли нуқтадан ўта ноаниқ зарба йўллади.

Евро-2016. Нимчорак финал, соат 18:00
ШВЕЙЦАРИЯ — ПОЛЬША — 1:1. Пенальтилар серияси — 4:5
Голлар: 0:1 – 39 Блашчиковски, 1:1 – 82 Шакири.
Швейцария – Зоммер, Шер, Родригес, Лихтштайнер, Журу, Шакири, Жака, Беҳрами (Фернандес, 77), Жемаили (Эмболо, 58), Меҳмеди (Дердийок, 70), Сеферович.
Польша – Фабианьски, Глик, Енжейчик, Пишчек, Паздан, Блашчиковски, Криховяк, Мончиньски (Йодловец, 101), Гросицки (Пешко, 104), Милик, Левандовски.

Высшая лига
#КлубСО
1Локомотив1739
2Қўқон-19121730
3Насаф1729
4Пахтакор1728
5Бухоро1727
6Бунёдкор1725
7Навбаҳор1725
8Олмалиқ1725
9Машъал1724
10Металлург1723
11Қизилқум1721
12Динамо1719
13Шўртан1719
14Сўғдиёна1718
15Нефтчи1712
16Обод179
Молодёжная лига
#КлубСО
1Пахтакор1734
2Қўқон-19121734
3Шўртан1732
4Бунёдкор1729
5Машъал1728
6Нефтчи1726
7Олмалиқ1726
8Бухоро1724
9Локомотив1724
10Металлург1722
11Қизилқум1721
12Насаф1721
13Сўғдиёна1718
14Динамо1714
15Навбаҳор1713
16Обод1711