“Қўқон-1912” сардори — 9-тур рамзий терма жамоасида

08.05.2017

Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди. Одатга кўра Championat.asia сайти ижодкорлари турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.

— «Қўқон-1912» ўз мухлислари қаршисида «Пахтакор» билан дуранг ўйнади. Ушбу баҳсда тажрибали ҳужумчи Носирбек Отақўзиев рамзий термага лойиқ ўйин кўрсата олди. Отақўзиев ҳисобни очишга эришди ва яна бир қатор вазиятларга эга бўлди. Фақат ҳужумда эмас ярим ҳимоячиларга ёрдам бериб турган футболчи жамоасининг очко олишига ёрдам берди, деб таъриф берилган футболчимизга.

 

Championat.asia талқинига кўра 9-тур рамзий терма жамоаси:  

Дарвозабон
Шохрух Эшбўтаев («Сўғдиёна»)
Ҳимоячилар
Владимир Касминин («Олмалиқ») (3-марта рамзий терма жамоада)
Анвар Ғофуров («Обод»)
Элёр Орипов («Сўғдиёна»)
Акмал Шораҳмедов («Насаф»)
Ярим ҳимоячилар
Азизбек Турғунбоев («Навбаҳор»)
Баҳром Абдураҳимов («Насаф») (2)
Алишер Зиёвутдинов («Металлург»)
Ҳужумчилар
Марат Бикмаев («Локомотив») (4)
Носир Отақўзиев («Қўқон-1912») (2)
Иван Нагаев («Бухоро») (2)

 

Высшая лига
#КлубСО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
Молодёжная лига
#КлубСО