«Олмалиқ»қа қарши тайёргарлик давом этмоқда

23.06.2017

Жамоамиз футболчилари сўнгги ўйиндаги ғалабадан руҳланган ҳолда , 1-давранинг сўнгги ўйинига тайёргарлик кўрмоқдалар. Машғулотлар Чирчиқ шаҳрида давом этмоқда.

Барчанинг кайфияти аъло. Биринчи даврани юқори нотада якунлаш учун мураббий ва футболчилар астойдил тер тўкмоқдалар.
«Олмалиқ» жамоаси билан бўладиган учрашув 25-июнь куни Олмалиқдаги стадионда , соат 19-00 да бошланади.
Эртага эса ҳар икки жамоанинг ўринбосарлар таркиблари ўзаро куч синашадилар. Бу учрашув соат 17-45 да бошланиши белгиланган.
Олдимизда турган жудаям муҳим ўйинда жамоамизга омад тилаймиз !

Высшая лига
#КлубСО
1Buxoro1121
2Mash'al1120
3Aral1119
4QO'QON-19121118
5Sho'rtan1118
6Xorazm1111
7Olimpik Mobiuz119
8Do'stlik114
Молодёжная лига
#КлубСО