01.03.2017
Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти Испания профессионал футбол лигасига трансляциялар борасида шикоят йўллайди.
“Қироллик клуби” трансляциялар вақтида “Реал” фойдасига ҳакамларнинг баҳсли қарори қайта-қайта намойиш этилишидан норози. Аксинча, ҳакамлар рақиб фойдасига адашганда бу қадар кўп такрорий вазиятлар кузатилмаётгани айтилмоқда.
Бу ўринда гап Испания чемпионати 14-турида “Барселона”га қарши сафарда (1:1) кечган ўйин ҳақида кетмоқда. Шунингдек 24-турда “Вилярреал”га қарши кечган ва 3:2 ҳисобида “Реал” ғалабаси билан якунланган ўйинда ҳам шундай ҳолат кузатилгани айтилган.