18.03.2017
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов иштирок этди.
– Аввало қўқонлик мухлисларни бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун битта вазият ўйин тақдирини ҳал этди. Бизда ҳам яхши имконият вужудга келганди. Агар улардан фойдаланилганда бошқача ўйин гувоҳига айлаган бўлардик. Нима ҳам дердик. Бу футбол. “Қўқон-1912” жамоасига кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан.