22.03.2017
“Қизилқум”га қарши кечган ўйиндан кейин кичик таътилга чиққан футболчиларимиз бугундан Ўзбекистон кубоги баҳсига тайёргарликни бошлашади. Бу галги машғулотлар Чирчиқ шаҳрида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, 25 март куни футболчиларимиз Термиз шаҳрида “Сурхон” клубига қарши майдонга тушадилар.
Таъкидлаш жоизки, ўтган йили “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари Ўзбекистон Кубоги баҳларида чорак финалга қадар етиб боришганди.