22.03.2017
2016 йилда Чехиянинг энг яхши футболчи “Арсенал” дарвозабони Петр Чех бўлди.
Евро-2016 мусобақасидан сўнг миллий термадаги фаолиятини якунланган 34 ёшли футболчи рекорд бўлмиш тўққизинчи бор (2005, 2008, 2009, 2010, 2011, 2012, 2013, 2015, 2016) ушбу совринни қўлга киритди.
Чех 525 балл тўлади ва Владимир Дарида («Герта», 413), Боржек Дочкала («Спарта», 303), Павел Кадержабек («Хоффенхайм, 261) ва Давид Лафатани («Спарта», 145) ортда қолдирди.
Прагада бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Чехга совринни УЕФА президенти Александер Чеферин топширди.