23.03.2017
Германиянинг ўтган йилги энг яхши мураббийи номи эълон қилинди.
Унга кўра, “Хоффенхайм” бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Германиянинг 2016 йилдаги энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда Бундеслига расмий сайти маълумот берди.
Нагельсманн – Бундеслига тарихидаги энг ёш мураббий ҳисобланади. У 2016 йилнинг февралида “Хоффенхайм”да ишлашни бошлаган, ўшанда у 28 ёшда эди. Ҳозир унинг ёши 29да, 23 июль куни Нагельсманн 30 ёшга тўлади.