24.03.2017
УЕФА Чемпионлар лигаси нимчоракфиналининг жавоб ўйинларида, мухлислари томонидан йўл қўйилган тартиббузарликлар учун клубларни жазолади.
Хусусан, «ПСЖ» (6:1) клубига қарши ўйинда мухлисларнинг майдонга югуриб чиққани учун «Барселона» 19 минг евро жаримага тортилди.
«Реал»га (1:3) қарши ўйинда мухлислари пиротехника воситаларидан фойдалангани ва майдонга турли жисмларни улоқтиргани учун «Наполи» 38 минг евро жаримага тортилди.