27.03.2017
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Барселона” ҳужумчиси Неймар хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, инглиз клуби вакиллари Бразилия терма жамоаси футболчиси билан боғланишди. Унга ёзда Каталония клуби билан боғланиб, ўйинчи учун 200 млн. евро тўлашга тайёрликларини айтишди. Неймарнинг ўзига солиқларсиз 25 млн. евролик маош таклиф қилишмоқда. Бу бразилиялик ҳозир олаётган маошдан деярли икки баравар кўп.
Неймарнинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзигача амалда.