28.03.2017
“Сурхон” билан учрашувдан кейин Қўқонга қайтган футболчиларимиз дарҳол навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишди. Вилоят дербисига қарши тайёргарлик Қўқонда бўлиб ўтмоқда.
Қўқонлик футбол ишқибозлари учун қувончли хабар. Маълумки, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш доирасида Қатар терма жамоасини қабул қилади. Мазкур баҳс олдидан бош жамоамиз сафига “Қўқон-1912” вакили Александр Мерзляков ҳам таклиф этилди. Александр бугун терма жамоамиз таркибида майдонга тушиши мумкин.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турган Жавоҳир Сидиқов ва Андрей Сидировлар ҳам клубимиз ихтиёрига етиб келишгани йўқ.
Қолган футболчилар “Нефтчи”га қарши кечадиган беллашувга пухта ҳозирлик кўришмоқда.