Бахтиёр Намозов пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионатида ишлайди

30.03.2017

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Бахтиёр Намозов пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати–2017 мусобақасида ишлаш учун таклиф олди.

Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати шу йилнинг 27 апрель – 7 май кунлари Багам оролларида  бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионатида жами 16 та терма жамоа бош соврин учун курашади.

Европа – Италия, Польша, Португалия, Швейцария;

Осиё: Япония, БАА, Эрон;

Жанубий Америка  – Бразилия, Эквадор, Парагвай;

Шимолий ва Марказий Америка:  Багам ороллари (мезбон), Мексика, Панама;

Африка – Нигерия, Сенегал;

Океания: Таити.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Намозов 4–11 март кунлари Малайзиянинг Теренггану шаҳрида ўтказилган пляж футболи бўйича Осиё чемпионати учрашувларини бошқариб борганди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО