31.03.2017
Бугун ФИФА кенгашининг бюроси Цюрихда йиғилиш ўтказиб, ЖЧ-2026 иштирокчилари сонини қитъалараро тақсимланиши юзасидан қарор қабул қилди.
ФИФА президенти ва Конфедерацияларнинг 6 нафар президентидан иборат бюро 48 жамоа иштирок этадиган мундилал йўлланмалирининг тақсимланиши борасида бир қарорга келди.
Унга кўра, ЖЧ-2026да йўлланмалар қуйидагича тақсимланади:
УЕФА – 16 терма жамоа,
Африка (АФК) – 9 терма жамоа,
Осиё (ОФК) – 8 терма жамоа,
Жанубий Америка (КОНМЕБОЛ) – 6 терма жамоа,
Шимолий ва Марказий Америка (КОНКАКАФ) – 6 терма жамоа,
Океания (ОФК) – 1 терма жамоа.
Яна 2 йўлланма плей-офф турнирда ўйналади. Унда УЕФАдан ташқари 5 қитъанинг ҳар биридан биттадан жамоа ва ЖЧ ўтадиган қитъадан яна бир жамоа иштирок этади. Масалан, ЖЧ-2026 Осиё қитъасида ўтказилса, Осиё 8+2 кўринишидаги квотага эга бўлади.
Бу қарор тасдиқлаш учун ФИФАнинг 9 майда Баҳрайнда ўтказиладиган кенгашига юборилади.