02.04.2017
“Милан”нинг собиқ футболчиси Руд Гуллит агар таклиф оладиган бўлса, Голландия терма жамоасини бошқаришга тайёрлигини маълум қилди.
“Ўз юртинг терма жамоасига бош мураббий бўлиш катта шараф. Жамоага ёрдам беришга тайёрман. Лекин федерациянинг режалари қандайлигини ҳеч ким билмайди. Номзодлар ҳам етарли”,- дейди Гуллит beIN Sportsга берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, голландлар ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида Болгарияга имкониятни бой беришганидан сўнг бош мураббий Данни Блинд лавозимидан четлатилди.
Айрим манбаларда ёзилишича, унинг ўрнини Луи ван Гал эгаллаши ҳам мумкин экан.
Манба: www.championat.com