Жавоҳир Сидиқов: Омад ўз йўлига, аммо якунда ҳисоб “гапиради”

03.04.2017

Хабарингиз бор, 31 март куни олий лига 4-тур доирасида “Нефтчи” – “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди. Унда қўқонликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувдан сўнг “Қўқон-1912” аъзоси Жавоҳир Сидиқов баҳс борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Ўйин кутилганидек қийин кечди. Фарғона дербиси номига мос ўтди. Бу каби дербилар доим шу тарзда бўлади. Тўғриси, Фарғонада меҳмонда биринчи марта ўйнадим. Мураббийлар ва жамоадошларим айтганидек мураккаб баҳс бўлди. Лекин биз учун энг муҳими “Нефтчи”нинг мухлисларидан “Қўқон-1912”нинг ишқибозлари кўп эканлиги бўлди. Улар бизга мадад бериб туришди. Жамоанинг аҳиллиги бу ўйинда ғалабани таъминлади.

“Нефтчи” олдиндан яхши шаклланган клуб. Таркибда тажрибали футболчилар ва легионерлар жамланган. Қолаверса, мураббийлар штаби ҳам кучли. Футболда омад муҳим аҳамият касб этади. Аммо асосийси таблодаги ҳисоб муҳимдир, – дейди Сидиқов.

Манба: sports.uz

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО