07.04.2017
«Атлетико» клуби «Реал» устидан ФИФАга шикоят қилиши мумкин.
«Матрасчи»лар «Реал»нинг ҳимоячи Тео Эрнандес билан музокара олиб бораётганидан норози, деб хабар бермоқда AS. Аввалроқ, «Қироллик клуби» 19 ёшли футболчи учун 24 млн евро тўламоқчи экани ҳақида хабарлар чиққан эди.
ФИФА қоидасига кўра, футболчининг шартномаси муддати якунланишига 6 ой қолганидагина у билан музокара ўтказиш мумкин. Испания футбол федерацияси қоидасига кўра эса, футболчи билан музокара ўтказилиши ҳақида унинг клуби огоҳлантирилиши шарт. «Реал» ҳар иккала шартни ҳам бажармаган.
Эрнандеснинг «Атлетико» билан имзолаган шартномаси 2021 йилгача амал қилади.