09.04.2017
Олий лигада 5-тур ўйинлари ортда қолди. Навбатдаги ўйинлардан кейин футболчиларимиз турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олишди.
Одатга кўра, учрашувлар якунлангач энг яхши футболчилар номи эълон қилинди. Қўқонда бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Динамо” учрашувнинг энг яхши ўйинчилари сифатида Филип Райевац ва Акмал Бозоровлар эътироф этилди.
Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма
Олий лига
5-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Динамо» (Самарқанд) – 2:1 (1:0)
Қўқон. 8578 томошабин.
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент) – 8,5, А. Расулов (Тошкент) – 9,0, Ж. Саидов (Тошкент) – 9,0, А. Шукуруллаев (Тошкент) – 9
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.
Голлар: Н. Отақўзиев (15), Ф. Райевац (49) – С. Сулаймонов (78).
Огоҳлантиришлар: А. Ҳолмуродов (77) – Д. Низанов (4).
Четлатиш: С. Сулайманов («Динамо», 88).
Энг яхши ўйинчилар: Ф. Райевац – А. Бозоров