10.04.2017
«Севилья» устози Хорхе Сампаоли катта эҳтимол билан Аргентина терма жамоасига бош мураббий бўлади.
Ole хабарига кўра, 57 ёшли мутахассис Аргентина футбол федерациясига ЖЧ-2022 гача шартнома имзолансагина терма жамоани бошқаришга розилигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бош мураббий Эдгардо Бауса кейинги ҳафтада истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. ЖЧ-2018 саралашида Аргентина ўз гуруҳида 5-ўринда бормоқда.