ОЛАМШУМУЛ ҲОДИСАЛАРГА БОЙ БЎЛГАН МАРТ ОЙИ

11.04.2017

2017 йил Қўқон футболида унутилмас онларга бой бўлмоқда. Аниқроғи, ўзбек футболи ватани тарихий воқеалар гувоҳ бўлмоқда. Февраль ойида “Қўқон-1912” жамоаси Фарғона шаҳрида ўтказилган “Ҳоким Кубоги баҳсларида бош совринни қўлга киритиб, тарихий натижани қайд этганди. Баҳорнинг биринчи ойи ҳам қўқонлик футбол ихлосмандларига бир қатор оламшумул ҳодисаларни тақдим этди.

Бу йил таркиби тажрибали футболчилар билан тўлдирган жамоамиз 10 март куни Олий лига-2017даги биринчи очкосини қўлга киритди. Вакилларимизга илк очкони тақдим этган голга жамоамизнинг легионер футболчиси Филип Райевац муаллифлик қилди. 18 март куни Қўқонда “Қизилқум”ни мағлуб этган Нўъмон ҳасанов шогирдлари чемпионатдаги биринчи ғалабани тантана қилишди.

DSC_9110 копия

Шундан кейин ФИФА кунлари муносабати билан кичик танаффус юзага келди. Айнан шу танаффус давомида бир қатор оламшумул ҳодисалар содир бўлди.

Аввалига “Қўқон-1912” футболчиси Баҳодир Пардаев Жанубий Кореянинг “Бучеон 1995” жамоаси аъзосига айланди.

246579_680

Мавсум бошида ҳужумчи билан тузилган шартномада агар унга хориж клублардан таклиф тушса, уни қўйиб юбориш мумкин, деган банд бор эди.  Қолаверса, Пардаевнинг келажагини уйлаб ҳам шундай қарорга келинди. Ахир ўйинчиларимизга ҳар доим ҳам бундай имконият бўлмаслиги мумкин. Шу тариқа, ўзбекистонлик легионер футболчилар сони яна биттага кўпайди.

Шундан кейин Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 21–27 март кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказди.

Йиғин доирасида Жасур Абдураимов шогирдлари 23 март куни Қатар U-22 термасига қарши, 25 март куни эса Канада U-22 термасига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.

Ушбу йиғинга «Қўқон-1912» асосий таркибининг икки вакили – Жавоҳир Сидиқов ва Андрей Сидоровлар таклиф этилди. Ҳар икки футболчимиз ҳам ёшлар терма жамоаси сафида ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди.

DSC_1354 копия

Қўқонлик футбол ишқибозларини хурсанд этган яна бир хабар эса – Александр Мерзляковнинг Ўзбекистон миллий терма жамоасига таклиф этилгани бўлди, десак муболаға бўлмайди. Қатар терма жамосига қарши кечган ўйин олдидан бош жамоамиз мураббийлари “Қўқон-1912″ ҳимоячиси Александр Мерзляков Ўзбекистон терма жамоасига чақиришди.

246395_680
Александр эса терма жамоамизнинг ғалабасида ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олди.

18862_medium

31 март санаси ҳам Қўқон футболида зарҳал ҳарфлар билан ёзилса ажаб эмас. Футболчиларимиз март ойининг сўнгги кунида Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Нефтчи”га қарши майдонга тушишди. Шиддатли ва кескин курашлар остида ўтган учрашувда жамоамиз аъзолари рақибни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди ва навбатдаги тарихий натижани қайд этишди.

DSC_1270 копия

Жамоамизнинг бундай муваффақиятли ўйинлари мухлисларимизнинг хурсанд этгани бор гап. Лекин бу ҳаммаси эмасди. Бу ҳақида апрель ойи якунларига бағишланган мақоламизда тўхталиб ўтамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО