27.04.2017
ФИФА президенти Жанни Инфантино Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатида видеотакрорлардан фойдаланиш йўлга қўйилишини айтиб ўтди.
«Биз ЖЧ-2018да видеотакрорлар тизимини йўлга қўямиз, чунки шу кунгача у ҳақида фақат ижобий фикрларни эшитмоқдамиз», – дейди Инфантино.
Аввалроқ Конфедерациялар Кубоги-2017 мусобоқасида видеотакрорлардан фойдаланишга қарор қилинган эди.