ҒУЗОРДАН УЧ ОЧКО БИЛАН ҚАЙТДИК

29.04.2017

Ўйинни мезбонлар бошлаб беришганига қарамай, футболчиларимиз илк ҳужумдаёқ рақиб дарвозасини аниқ нишонга олишди. Учрашувнинг 4-дақиқасида ҳисоб очилди. Гол муаллифи ўтган ўйин қаҳрамони Суҳроб Бердиев бўлди.

Шу тариқа Суҳробнинг чемпионатдаги голлари сони тўрттага етди.

8-дақиқа ўтиб бораётган пайтда Жамол Отақулов ҳисобни очган Суҳроб Бердиевга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам уни оғзаки тарзда огоҳлантирди.

10-дақиқада Никита Рибкин хатога йўл қўйди. Бироқ тез орада ўз хатосини ажойиб тарзда тузатди.

21-дақиқада дарвозамизга пенальти белгиланди. Гожкович қоида бузди. Унга сариқ карточка кўрсатилди. Ўн бир мертли нуқтага яқинлашган Элдор Бойматов пенальтини аниқ амалга оширди.

26-дақиқада рақиб дарвозаси олдида жудаям хавфли вазият вужудга келди. Жарима зарбасидан сўнг Райевацга ҳимоячилар ҳалақит қилишди. Акс ҳолда ҳисоб ўзгариши мумкин эди.

27-дақиқа яна бир вазият. Аввал Акрамов сўнгра Бердиевнинг зарбасини ҳимоячилар дарвоза чизиғидан қайтариб қолишди.

33-дақиқада футболчиларимиз иккинчи марта ғузорликлар дарвозасини аниқ нишонга олишди. Гол муаллифи Филип Райевац бўлди. Райевац индивидуал маҳоратини намойиш этган ҳолда бир нечта рақиб ҳимоячиларини ва дарвозабонни доғда қолдирди.

Охирги марта “Динамо” дарвозасини ишғол этган сербиялик ҳужумчи маълум муддатли танаффусдан кейин яна ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.

Филипнинг чемпионатдаги голлари сони бештага етганини эътироф этиш жоиз.

Биринчи бўлим якунида футболчиларимиз учинчи марта “Шўртан” посбонини ожиз қолдиришди. Бу сафар Жавоҳир Сидиқов ўзини кўрсатди. Дарвозабоннинг хатосидан сўнг Жавоҳир тўпни рақиблар дарвозасига жойлаб қўйди. Ниҳоят, ёш ярим ҳимоячимиз ҳам чемпионатдаги голлар сонини очишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз фаол бошлашди.

59-дақиқада мезбонлар Александр Мерзляковга нисбатан қўпол ўйнашди. Мерзляков шифокорлар ёрдамидан сўнг майдонга қайтди.

Захирадан майдонга тушган Ойбек Рустамов хавфли вазиятда тўпни қайтариб юборди.

70-дақиқа Сардор Собирхўжаев  жуда қулай вазиятдан ноаниқ зарба йўллади. Ҳимоячиларимиз унга босим ўтказишган эди. 74-дақиқада мезбонлар ҳисобни қисқартириш учун яхши имкониятга эга бўлишганди. Дарвоза тўсини бизни голдан сақлади.

Ажойиб рейд. Жавоҳир Сидиқовдан. Суҳроб Бердиевнинг зарбаси бироз ноаниқ. Ҳисоб ўзгариши мумкин эди.

Футболдаги ёвуз қоида сен ўрмасан сенга уришади яна ўзини кўрсатди. 77-дақиқада Отабек Нарзуллаев  тахминан 22-23 метрлардан дарвозамизга супергол урди. Учрашув якунига етгани сайин шиддатли тус олди. Футболчилар бир-бирларини аяшмай ҳаракат қилишди.

Ўйин якунига қадар ҳимояда ишончли тўп сурган футболчиларимиз Ғузордан ажойиб ғалаба билан қайишди ва очколар сонини 17 тага етказишди.

 

Олий лига

8-тур

«Шўртан» (Ғузор) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 2:3 (1:3)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)

Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов.

Голлар: Элдор Бойматов 22 пенальти, Отабек Нарзуллаев 75. – Суҳроб Бердиев 4, Филип Райевац 34, Жавоҳир Сидиқов 45.

“Шўртан”: 1. Элдор Тожибоев, 3. Азиз Ғуломхўжаев (17.Ғулом Раҳмонов-46), 4. Жамол Отақулов, 7. Олимжон Каримов, 11. Зафар Полвонов, 14. Умарбек Эшмуродов, 15. Обид Жўрабоев, 18. Элдор Бойматов, 19. Маъруфхон Муродов (29. Қадамбой Нурметов-46), 27. Сардор Собирхўжаев, 77. Отабек Нарзуллаев.

Захира: 25. Алибек Туропов, 2. Саидкомил Акбаров, 10. Александр Пищур, 22. Сирож Ҳамроев, 88. Акмал Холматов.

“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 9. Носирбек Отқўзиев (97. Ойбек Рустамов-60), 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 24. Иброҳим Раҳимов, 55. Дарко Гожкович (7. Жамшид Ҳасанов-66), 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац (11. Андрей Сидоров-81).
Захира: 12. Азиз Ашуров, 17. Аваз Маматхўжаев, 25. Иқбол Маликжонов, 26. Акмал Холмуродов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО