Нўъмон Ҳасанов: “Биринчи бўлимда ташаббусга эга бўлдик”

29.04.2017

“Шўртан” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасида ўтган учрашувдан кейинги матбуот анжуманинг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

– Ўйин чиройли тарзда ўтди. Биринчи бўлимда биз ташаббусга эга бўлдик. Иккинчи таймда эса “Шўртан” яхши ўйнади, вазиятлар яратди. Шогирдларимга эса етти турдан бери мағлубиятга учрамаётганликлари учун катта раҳмат айтаман. Бизнинг ҳар доим қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман.

Олдимиздаги асосий мақсадимиз чиройли ўйинларимиз орқали ишқибозларни стадионга қайтариш эди. Ўйлайманки, мақсадимизга эришиб боряпмиз. Қўқондаги ўйнларда стадионимиз мухлислар билан лиқ тўлмоқда.

Бугун рақибимиз сафида Тараннинг йўқлиги ҳам бизнинг фойдамизга ишлади деб ўйлайман. Чунки, Игорь кучли ҳужумчи саналади. Ғузорликларнинг иккинчи таймда кўрсатган ўйини таҳсинга сазовор. Ўзим ҳам футболчилик пайтимда “Шўртан”да тўп сурганман. Бу жамоага кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО