01.05.2017
Германия чемпионатининг навбатдаги турида “Айнтрахт” (1:0) жамоасини мағлубиятга учратган “Хоффенхайм” чемпионат тугашига уч тур қолганида бешинчи поғонада бораётган “Герта”дан 12 очко ўзиб кетди.
Шу тариқа 29 ёшли мураббийи Юлиан Нагелсман бошқараётган жамоа ўз тарихида илк бор Европа чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқди.
Айни пайтда “Хоффенхайм” Бундеслига турнир жадвалида ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма берувчи учинчи поғонада бормоқда. Улар тўртинчи поғонада бораётган Дортмунднинг “Боруссия”сидан бир очко кўп жамғаришган.