02.05.2017
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги рақиби – Эрон термаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Черногория футболчилари билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Мазкур беллашув 4 июнь куни Черногория пойтахти Подгорица шаҳрида бўлиб ўтади. ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Эрон – Ўзбекистон учрашуви 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида ўтказилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 21:15 (Тошкент вақти билан 21:45)да бошланиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 саралаши “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистон 12 очко билан гуруҳда ҳозирча 3-поғонада бормоқда.
Манба : the-uff.com