02.05.2017
Ўтган ҳафта олий лигада 8-тур баҳслари бўлиб ўтди. Одатга кўра championat.asia сайти ижодкорлари тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди. Бу сафар ушбу рамзий терма жамоадан “Қўқон-1912” вакили Жавоҳир Сидиқов ўрин олди.
– “Қўқон-1912” Ғузорда шиддатли баҳсда 3:2 ҳисобида ғалабага эришиб қайтди. Бу учрашувда қўқонликлар ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сидиқов жуда фаол ўйнади. Бундан ташқари Сидиқов гол уришга ҳам муваффақ бўлди, деб таъриф берилган футболчимизга сайт ижодкорлари.
Championat.asia талқинига кўра олий лиганинг 8-тури рамзий терма жамоаси
Дарвозабон
Хуршид Ходжаев (“Олмалиқ”)
Ҳимоячилар
Владимир Баенко (“Бухоро”) (2-марта рамзий терма жамоада)
Файзулло Қамбаров (“Қизилқум”)
Шавкат Муллажонов (“Олмалиқ”) (3)
Ярим ҳимоячилар
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)
Зафар Тўраев (“Машъал”) (2)
Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”)
Сардор Эминов (“Сўғдиёна”)
Абдураҳмон Абдулҳақов (“Нефтчи”)
Ҳужумчилар
Мурод Бобожонов (“Локомотив”)
Амиржон Сафаров (“Динамо”)