ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗ ЙИРИК ҲИСОБДА ЮТҚАЗИШДИ

05.05.2017

Ўйиндаги илк хавфли вазиятни “Пахтакор” футболчилари вужудга келтиришди. 6-дақиқада меҳмонлар гол уришганди. “Пахтакор” футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани боис гол инобатга олинмади.

17-дақиқа меҳмонлар ижросида ўта хавфли вазият вужудга келди. Қанотдан оширилган тўпни ҳимоячими ўз дарвозамизга киритиб қўйишига сал қолди.

18-дақиқа Достон Мелиқўзиев юзага келган қулай имкониятдан фойдалана олмади. Ёш футболчимиз дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин. Аммо тўпни ўзида узоқ сақлаб қолиши натижасида хавф бартараф этилди.

30-дақиқа Маҳмудҳожиев учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ушбу вазиятда Иброҳимов 2 ҳимоячини алдаб ўтиб зарба берганда дарвозабон тўпни қайтарди ва унга Маҳмудҳожиев биринчи бўлиб етиб келиб дарвозамизни ишғол этди.

Орадан олти дақиқа ўтиб ҳимоячиларимизнинг хатосидан унумли фойдаланган Маҳмудҳожиев иккинчи бор дарвозабонимизнинг ожиз қолдирди.

41-дақиқа вакилларимиз кетма-кет бир нечта вазиятларни йўққа чиқаришди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Рамзбек Исақов меҳмонлар посбонини хафа қилиши мумкин эди. Аммо унинг зарбасини “Пахтакор” ҳимоячилари қайтариб қолишди.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. 51-дақиқа меҳмонлар ўйинчиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади деб топган ҳакам пенальти белгилади. Афсуски, Аброр Раҳмонов пенальтини голга айлантира олмади. Унинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

Қолган дақиқаларда футболчиларимизда ҳисобни ўзгартириш учун бир қатор вазиятларга эга бўлишди. Аммо улардан фойдалана олмадик.

Аксинча меҳмонлар 87-дақиқада учинчи бор дарвозамизни аниқ нишонга олишди. Бу сафар ҳимоядаги хатодан сўнг, Суҳроб Нуруллаев ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Ўйин шу ҳисобда ниҳоясига етди.

 

Ёшлар лигаси

9-тур

“Қўқон-1912” – “Пахтакор” – 0:3 (0:2)

Ҳакамлар: Д. Жамилов, Ш. Аъзамов, С. Раҳмонов, Ж. Ҳакимов.

Назоратчи: А. Ҳатамов.

Голлар: Шохруҳ Маҳмудхожиев – 30, 36, Суҳроб Нуруллаев-87.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев (21. Музаффар Абдуллаев-46), 4. Дониёр Тўлашев, 6. Дилшод Баратов, 7. Рамзбек Исақов (5. Ҳасан Нурматов-46), 9. Аваз Юсуфжонов (20. Муҳсин Баратов-64), 10. Аброр Раҳмонов (55. Дадахон Сулаймонов-84), 15. Иброҳим Аҳмадалиев, 19. Достон Мелиқўзиев, 25. Исмоил Охунжонов, 75. Маъмур Раҳимов, 90. Бахтиёр Абдубаннонов (29. Абдуқаҳҳор Ўктамов-39).

Захира: 70. Иброҳим Усмонов, 99. Иброҳим Мухторов.

“Пахтакор”: 16. Шохрух Раимов (50. Умид Ҳамроев-46), 5. Жасур Эрмаматов, 7. Жамшид Юсупов, 10. Суҳроб Нуруллаев (6. Жасур Раҳимов-89), 15. Шохрух Маҳмудҳожиев (29. Баҳром Соатов-76), 19. Достон Иброҳимов (18. Иброҳим Ғанихонов-46), 21. Бехруз Садилоев, 23. Хожиакбар Алижонов, 26. Остон Урунов, 34. Хушнуд Авилов (22. Иброҳим Турғунбоев-77), 38. Сарвар Сатторов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО