06.05.2017
Бугун “Қўқон-1912” футбол кулби шифокорлар гуруҳи аъзоси, жамоа массажчиси Руслан Исхаковнинг туғилган куни. Бугун бу олийжаноб , меҳнатсевар йигит ўзининг 38-баҳорини қарши олмоқда.
Биз жамоа раҳбарияти, мураббийлар штаби, барча футболчилар ва мухлислар номидан Руслан Исхаковни туғилган куни билан табриклаймиз. Руланга узоқ умр, соғлик ва оилавий ҳаётида бахт-саодат тилаймиз. Жамоамизнинг ютуқларида бу йигитнинг ҳам ҳиссаси беқиёсдир.
Бугунги “Пахтакор” жамоаси билан бўладиган учрашувда футболчиларимиз Руслан Исхаковга ўзига хос совға тақдим қиладилар деб умид қиламиз !