Нўъмон Ҳасанов – апрель ойининг энг яхши мураббийи

06.05.2017

Championat.asia талқинига кўра апрель ойининг энг яхши мураббийи деб “Қўқон-1912” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов тан олинди.

Ўтган ойда қўқонликлар жуда ажойиб иштирок этишди. Дастлаб мавсумни сенсацион ғалабалар билан бошлаган “Динамо” 2:1 ҳисобида Қўқонда таслим қилинди.

Сўнгра Ҳасанов шогирдлари Муборакда “Машъал” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтишди. 7-турда “Қўқон-1912” ўз мухлислари қаршисида Бекободнинг “Металлург” клубини 3:0 ҳисобида тор-мор этишди.

Ниҳоят ой сўнггида Ғузорда “Шўртан” клуби таслим қилинди – 3:2. Маълумот учун, бу мавсум Ғузорда “Нефтчи”, “Локомотив” ва “Пахтакор” каби клублар гол ура олмай мағлуб бўлиб қайтишганди.

Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги “Қўқон-1912” айни пайтда 8та учрашувдан 17 очко тўплаб мусобақа жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда.

Ўтган ойда Ихтиёр Каримов “Шўртан”, Виктор Кумиков “Олмалиқ”, Илҳом Мўминжонов “Навбаҳор” ва “Локомотив” мураббийлар штаби ҳам анча яхши ишлашди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида олий лигада “Динамо” клуби мураббийлар штаби тенгсиз бўлишганди.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО